Шу кунларда хорижда дам олаётган қозоғистонликлар умумий сони 7 мингдан ортиқ. Аввалроқ қатор минтақалардаги аэропортларда рейслар қабул қилиш тўхтатилгани айтилганди. Бугун авиакомпаниялар аста-секин ички ва ташқи алоқани тиклашга киришди. Лекин Қозоғистонда Фавқулодда ҳолат эълон қилингани сабабли ватандошларимиз хорижда қолишига тўғри келяпти. Бану Тажибек ҳам шундай аҳволда. У Истамбулдан 5 январда қайтиши керак эди, лекин шу кунгача Туркияда қолиб кетди.
Бану Тажибек, Қозоғистон фуқароси, Истамбул шаҳри:
- Турк авиакомпанияси бизга шундай тушунтиришди: мамлакатингизда юзага келган вазият туфайли биз уча олмаймиз. Лекин барчангизни бир кеча меҳмонхонага жойлаштирамиз. Лекин агарда эртага ҳам вазият яхшиланмаса – биз жавобгар эмасмиз. Сўнг турк компанияси билетларни 12 январга қайта расмийлаштирди. Биз Қозоғистоннинг Туркиядаги консуллигига мурожаат этдик. Улар бор маълумотни сайтимиздан олишингиз мумкин, дейишди. Бахтимизга, бу шаҳарда қариндошларимиз бор. 12 январгача уларникида яшймиз.
Эслатамиз, Қозоғистон авиация маъмурияти йўловчилар зарур маълумотларни олиши учун махсус қайноқ линияни ишга туширди. Унда рейслар мақоми, бекор қилиниши тўғрисида маълумот бор. Call-марказ кеча-кундуз ишлаяпти. Шунингдек, Алмати аэропорти бугун кечки 9 гача ишламаслиги маълум қилинди.