Туркистон Туркий дунёнинг туристик пойтахтига айланди

Туркистон Туркий дунёнинг туристик пойтахтига айланди

Туркий дунё туристик пойтахти мақоми берилиши Туркистоннинг ривожланишига янги туртки беради. Шунингдек, экспертлар фикрича, туристлар оқими ортишига олиб келади. Шуни ҳам айтиш керакки, сўнгги даврда маънавий пойтахтга келаётган саёҳатчилар сони мунтазам ортиб бормоқда. Уч йил ичида бу кўрсаткич 25 фоизга кўтарилди. Туркистонда ўтказилган туристик форум иштирокчилари фикрича, ҳали яна кшп имкониятлар бор. Қозоғистон томони авиаалоқаларни кенгайтириш ва Ипак йўли бўйлаб янги йўналишлар очиш, марафонлар альянсси,  олий таълим даргоҳлари ўртасида университетлар лигаси тузиш мўлжалланяпти. Лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши туркий давлатлар ўртасида мулоқот ва маданий алоқалар кенгайишига олиб келади.

Эрсин Айдўғон, Туркий давлатлар ташкилоти лойиҳа раҳбари:
– Шаҳар дурдонаси бўлган Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, бошқа қадимий объектлар туристларнинг Туркистонга эътиборини ошириши шубҳасиз. Биз келажакда ҳам нафақат қозоғистонликлар, балки бутун туркий дунё учун Туркистон маънавий маёқ бўлиб қолаверишига ишонамиз.

Дархан Сатибалди, Туркистон вилояти ҳокими:
- Туризм соҳасига 356 миллиард тенге инвестиция киритилди. Унда Туркистоннинг улуши 275 миллиардни ташкил қилади. Шаҳарга келгаётган туристлар сони эса бир миллиондан ошди.

Туркистон шаҳри ва вилоятида туристларни кўпроқ тарихий ва маданий обидалар, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ўзига жалб этади. Қўриқланадиган табиат резерватларига эътибор катта. Йил бошидан буён табиат парклари ва қўриқхоналарга 115 минг саёҳатчи келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.