QAZFORUM -2021 иш бошлади

QAZFORUM -2021 иш бошлади

Қозоғистонда қозоқтилли контент томошабинлари тобора ортмоқда. Шу кунларда мамлакат медиабозоридаги хорижий ва Қозоғистон телеканаллари рейтингида маҳаллий ташкилотлар илғор ўнликдан ўрин олган. Қозоқ тилидаги контент яратувчилар форумида Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Аида Балаева таъкидлашича, бу факт ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини исботлайди. Эслатамиз, QAZFORUM жорий йилда бешинчи марта ўтказиляпти. Анъанага кўра, унда экспертлар, журналистлар, муҳаррир ва блогерлар қатнашади. Бу сафар қозоқ тилидаги медиа трендларини муҳокама қилиш учун 400 дан зиёд қатнашчи тўпланди.

Кристиан Райт, Қозоғистондаги Матбуот, таълим ва маданият масалалари бўйича АҚШ элчиси маслаҳатчиси:

- Биз оммавий ахборот воситалари демократик жамиятда улкан ва муҳим рол ўйнайди, деб ҳисоблаймиз. Ва улар, албатта, рақобатбардош бўлиши керак. Биз Қозоғистонда оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга оид ташаббусларни қувватлашга тайёрмиз. Чунки Қозоғистоннинг узоқ муддатли ҳамкорларимиз.

Форум доирасида ижтимоий тармоқларда оммалашган фотолар кўргазмаси ташкил қилинди. Шу тариқа, томошабинлар мамлакат медиамайдонида кенг тарқалиган контент муаллифларини кўра олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси