AI Qyzmet: 16 минг нафар давлат хизматчиси СИ воситаларини ўзлаштирди

AI Qyzmet: 16 минг нафар давлат хизматчиси СИ воситаларини ўзлаштирди

Қозоғистонда 16 минг нафар давлат хизматчиси сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни ўрганди. Ҳозир ундан ҳисоботлар, маълумотлар таҳлили ва тақдимотлар тайёрлашда фаол фойдаланишяпти. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, йил охиригача яна 30 минг нафар давлат хизматчиси AI Qyzmet дастурини ўзлаштиради. Таъкидлаш лозимки, у Марказий Осиёда бу йўналишда рўёбга чиқарилган дастлабки лойиҳа.


Алибек Сайланбаев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги қўмита раиси:


- Ушбу курс сунъий интеллект, ундаги воситалардан фойдаланиш ҳақида тасаввур беришга, промт-инжиниринг малакаларини сингдиришга мўлжалланган.


Абдумалик Сарманов таржимаси