Республика Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги маълум қилишича, 14 июлдан Қозоғистонда туман аҳамиятига эга шаҳар, қишлоқ, посёлка ва қишлоқ округлари ҳокимларининг сайловолди тарғиботи бошланади.
«Сайловолди тарғиботи номзодларни рўйхатга олиш якунланганидан сўнг бошланади ва сайловга бир кун қолганида маҳаллий вақт билан соат 00-00 да якунланади. Шу тариқа, сайловолди тарғиботи 2021 йил 14 июлда маҳаллий вақт билан 18:00 да бошланади ва 2021 йил 24 июлкуни соат 00:00да тугайди», дея маълум қилди Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги.
Эслатамиз, 25 июль куни сайлов бўлиб ўтади. Мамлакат марказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотга кўра, Қозоғистонда жами 2 минг 346 нафар ҳоким бор. Янги меъёрларга кўра, улар ваколат муддати тугаши билан бевосита овоз бериб, сайланади. Йил охиригача жами 775 та ҳоким сайланиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси