Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қурғоқчиликдан жабрланган минтақаларга ёрдам беришга чақирди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қурғоқчиликдан жабрланган минтақаларга ёрдам беришга чақирди

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги қозоғистонликларни қурғоқчиликдан жабр кўрган вилоятларга ёрдам беришга чақирди. Муассаса ходимлари фермерларни қўллаб-қувватлаш учун бир кунлик маошини ўтказиб берган. Манғистау вилояти ҳокимлиги томонидан махсус тузилган, пул жўнатиш мумкин бўлган жамғарма реквизитлари ҳақидаги маълумот вазирлик сайтида эълон қилинган.

Мурожаатда айтилишича, бугунги кунда Ҳукумат ва маҳаллий ижро органлари томонидан зарарни камайтириш борасида иш олиб бориляпти, бунда юртимиз волонтёрлари катта ёрдам кўрсатмоқда. Вазирлик меҳнат жамоаларини мураккаб вазиятга тушиб қолганларга ҳар қандай кўринишда кўмак бериш, уларни қўллаб-қувватлашга даъват этади.

Таъкидлаш керак, қозоғистонларнинг катта қисми бу чақириққа ижобий жавоб берган, аҳоли минтақалардаги қишлоқ хўжалиги вакилларига далда беришга шай. Республиканинг барча бурчакларидан савобталаблар ўт-ўлан йиғиб, пичан боғларини қурғоқчил туманларга йўлламоқда. Туркистонлик Қурмет Талапқази - шулар жумласидан, у шахсий юк машинасида Манғистау вилоятига ёрдам юкларини ташийди, бу иши билан маҳаллий аҳоли ҳурматини қозонмоқда. Дарвоқе, кун сайин бундай беғараз ёрдам берувчилар сони ошиб боряпти.

Қурмет Талапқази, волонтёр:

- Барчамиз ака-ука, опа-сингилмиз. Ўзаро ёрдам кўрсатиш шарт. Ўз олдимга раҳмат эшитишни мақад қилиб қўмаганман, шунчаки кўмаклашяпман. Бунга лоқайд бўлмаслик керак.

Ақил Бибазар, Алмати шаҳридан:

- Манғистауда ҳалок бўлган жониворларни кўрдик. Шаҳарда яшаган одам бундай пайтда нима қилишни, қандай ёрдам беришни билмайди. Менимча, биттагина одам фалокатда қолса ҳам, минглаб кишилар унга кўмак кўрсатиш учун бирлашиши лозим.

Муратбек Солтанбай, Талдиқўрған шаҳридан:

- Ижтимоий тармоқларда кўрдим, фейсбукда, инстаграмда. Қурмет ёрдам учун бир ўзи ўт ўраётганди. Бу видеони кўриб, тинч ўтира олмадим. Бу ерга келиб, пичан йиғишга киришдик.