Салкам 7 миллион қозоғистонлик ўтган йили мамлакатимиз курортлари ва дам олиш зоналарида ҳордиқ олишни маъқул кўрди. Бу эса ички туризм бўйича сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич. Статистика маълумотига кўра, қозоғистонликлар тобора кўпроқ турли шаҳар ва курорт зоналаридан ташқари миллий парклар, қўриқхоналар ва бошқа муҳофаза қилинадиган ҳудудларга боряпти. Бурабай, Алмати, Чимкент оилавий таътиллар учун мақбул бўлмоқда. Экспертлар фикрича, келгуси мавсумда Абай ва Улитау вилоятлари туманлари асосий туристик йўналишларга айланиши мумкин.
Ернур Кенжебеков, “Kazakh Tourism” матбуот котиби:
– Янги вилоятлар ташкил қилиняпти. Жорий йилда айнан шу йўналишлар бош тренд бўлиши мумкин. Абай, Улитау ва янгидан шаклланган Еттисув минтақаларида томоша қилишга арзийдиган тарихий жойлар кўп. Уларга борадиганлар кўпаяди. Жорий йилдан янги давлат ёрдами дастурлари ишга тушди. Шулардан бири – болалар учун ёзги дастур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.