Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Қўстанайдаги ёнғинлар озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилмайди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Қўстанайдаги ёнғинлар озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилмайди

Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари мамлакатдаги озиқ-овқат хавфсизлиги, прогноз қилинган ҳосилдорлик, шунингдек, экспорт  келишувларини амалга оширишга таъсир қилмайди. Бу ҳақда  республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилган. Хабар берилишича, қишлоқ хўжалиги экинлари у қадар кўп зиён кўрмаган, зарарланган умумий майдоннинг 0,1 фоиздан камроғини ташкил этади. Далаларнинг оммавий зарарланиши кузатилмаган. Жумладан, Қарабалиқ туманида 15 гектар дон экинлари, 2 гектар зиғир экилган майдонни олов қоплаган. Мендиқарин туманида эса 1 гектар дон экилган дала ёниб кетган. Таъкидлаймиз, минтақада 45 фоиздан зиёдроқ экин майдонида ҳосил йиғиб олинган, бу 1 миллион 800 минг тонна дон ва дуккакли экин, дегани.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.