Жаҳон банки янги лойиҳаларни рўёбга чиқаради

Жаҳон банки янги лойиҳаларни рўёбга чиқаради

Қозоғистонда транспорт-логистика инфратузилмаларини ривожлантириш, рақамлаштиришни жадаллаштириш, Орол денгизи ҳудуди экологик ҳолатини  яхшилаш. Жаҳон банки республикада шу ва бошқа лойиҳаларни рўёбга чиқаришда қатнашиши мумкин. Мамлакат бош вазири ва халқаро молия ташкилотининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори ўртасида бўлган музокаралардан сўнг шундай баёнот берилди. Алихан Смаилов таъкидлаганидек, Ҳукумат Жаҳон банки билан 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик стратегияси доирасида биргаликда иш юритишдан манфаатдор. У республика иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, Қўшма иқтисодий тадқиқотлар дастури давом эттирилади. У самарали аналитика ва маслаҳатлашув воситасига айланди. Ўз навбатида, Татьяна Проскурякова Жаҳон банкининг Қозоғистонда янги лойиҳаларни ишга тушириш ниятини тасдиқлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.