У 2026 йилнинг охиригача ишга тушади. Қозоғистон пойтахти ҳокимлигида маълум қилишларича, шаҳарда оилавий ҳордиқ-кўнгилочиш маскани бунёд этилади. Лойиҳа Бирлашган Араб амирликлари компанияси билан ҳамкорликда йўлга қўйилади. Ҳозир объектнинг қурилиш лойиҳалари ва бошқа барча зарур ҳужжатлари тайёрланяпти, смета харажатларига аниқлик киритиляпти. Кўп вазифали мажмуа Есиль туманида қурилади. 333 гектар майдонни эгаллаши мўлжалланган. Умумий қиймати 854 ярим миллард тенге. Лойиҳа доирасида 15 минг квадрат метрли аквапарк, ўйин зоналари, парклар, шийпонлар, офис ва тижорат бинолари, меҳмонхоналар, ижтимоий ва уй-жой инфратузилмалари бунёд этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси