Бир йил ичида минтақага 1 миллион 200 минг саёҳатчи ташриф буюрди. Асосан Россия, Хитой, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Ҳиндистондан кўпсонли туристлар келаяпти. Шунингдек, Туркия, Жанубий Корея, Германия, АҚШ, Франция, Италия, Гонконг ва Япониядан ҳам меҳмонлар бор, дея маълум қилди Алмати вилояти туризм бошқармаси. Саёҳатчилар учун ҳозирланган, ишга туширилган дунёқарашни кенгайтирувчи, экологик, орнитологик, санатория-курорт, этнографик ва бошқа туристик йўналишлар сони 120 дан ортди.