Экологик ҳуқуқбузарлик учун жазо оғирлаштирилади

Экологик ҳуқуқбузарлик учун жазо оғирлаштирилади

Қозоғистонда атроф-муҳитга етказилган зарар учун бериладиган жазо чоралари қатъийлаштирилади. Жумладан, замин бойликларидан берухсат фойдаланиш уч йилгача озодликдан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкин. Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешев Мажилисда Жиноий кодекс ва Жиноий-процессуал кодексга экологик ҳуқуқбузарликлар учун кўзда тутилган жиноятлар учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгаришлар киритишни таклиф этди. Дарахтларни ноқонуний кесганлар жамоат ишлари ва жарималар билан жазоланган. Вазир фикрича, бундай жазо келтирилган зарар билан тенг эмас. Энди бундай ишлар жиноят даражасида кўрилади. Вазир маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга миллий парклар ва бошқа табиат бойликларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгаришлар киритишни таклиф қилди. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда Мажилис томонидан тасдиқланди.

Серикқали Брекешев, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазири:

- Жисмоний шахслар томонидан алоҳида қўриқланадиган табиат ҳудудларидаги қоидаларни бузиш ҳолатлари кўпайиб кетди. 2017 йилда 41 та шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати юз берса, 2020 йилда пандемияга қарамай тўққиз юз нафардан кўпроқ фуқаро жавобгарликка тортилди. Шу муносабат билан, қонун лойиҳасида жарима миқдорини 5 ойлик ҳисоб кўрсаткичигача кўтариш таклиф этилди. 

Шунингдек, вазир сайғоқларнинг Урал популяцияси сонини тартибга келтириш зарурлигини тилга олди. Бундан мақсад жониворлар сонини назорат қилиш, уй ҳайвонлари билан тўқнашишига йўл бермасликдан иборат.

Серикқали Брекешев, Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий захиралар вазири:

- Сайғоқлар яшаши учун биологик негиз тугай бошлаган, олимлар таъкидлашича, улар сонини тартибга келтириш вақти етди. Бунда асосан Урал популяцияси кўзда тутиляпти, ҳозир ушбу тўпда 800 минг бош сайғоқ бор, ўртача тахминан 10 фоизини, 80 минг бош жондор айланмадан чиқарилиши зарур.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.