Қозоғистон Республикаси
Президенти Телерадиомажмуаси ва
Қирғизистон Миллий телерадиоузатиш корпорацияси ўзаро ҳамкорлик тўғрисида
меморандум имзолади. Ҳужжат медиаконтент ва тажриба алмашиш, биргаликда креатив
лойиҳалар яратишни кўзда тутади. Умумий ишнинг муҳим бир қисми Silk Way
телеканали билан бирга олиб борилади. Телеканал ҳозирнинг ўзида Ўзбекистон,
Тожикистон ва Туркманистон ташкилотлари тақдим этган контентни трансляция
қиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

