Инновацион клиникалар очилади

Инновацион клиникалар очилади

Қозоғистонда янги замонавий клиникалар барпо этилади. Улар  Нур-Султон ва Алматида қурилади, дея маълум қилган республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Марказлар халқаро JCI (Joint Commission International) сифат даражаси талабларига мос бўлади. Илмий-инновацион кўптармоқли клиникалар келаси йил аввалида очилади. Айни пайтда, юртимизда янги фармацевтика корхоналари ҳам бунёд этилади. Турк инвесторлари иккита лойиҳани амалга ошириш учун 60 миллион долларга яқин маблағ йўналтириш ниятида. Янги заводлар клиник тадқиқотлар ўтказиш,  антибиотиклар, яллиғланишга қарши препаратлар ва онкологик хасталиклар учун дори-дармон  ишлаб чиқариш имконини беради. Эслатамиз, тегишли вазирлик режасига кўра, 2026 йилга бориб, Қозоғистон бозорида фармацевтик маҳсулотлар ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқаришда маҳаллий улуш 50 фоизгача ошади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.