Мамлакат учун жуда муҳим бўлган сиёсий воқеаларгача атиги бир неча кун қолди. Пойтахтда Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар юзасидан ёшлар ҳамда талабалар ташкилотлари вакиллари иштирокида семинар ташкил қилинди. Анжуман иштирокчилари референдумнинг мамлакат сиёсий тараққиёти ва фаол фуқаролик мавқеини шакллантиришдаги аҳамиятини таъкидлаб кўрсатишди.
Жанар Қалиқан Қизи, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги давлат бошқаруви академияси электорал таълим маркази раҳбари:
- Референдумда қатнашадиганларнинг умумий сони 12 миллиондан кўпроқ. Шунинг чорак қисмини ёшлар ташкил этади. Биз фаол фуқаролик мавқеида турган ҳолда ёшлар учун таълимий семинар ташкил этдик. Конституцияга қандай ўзгаришлар киритилаётгани, уларнинг овози қанчалик муҳимлигини тушунтиряпмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.