Экологияга мослик ва услуб оддийлиги. Булар Алматида ўтказилаётган KazakhstanFashionWeek мавсумининг асосий ғоялари. Ҳафта давомида мамлакатимиз ва хорижнинг энг кучли дизайнерлари ҳамда модельерлари фақат соф табиий газмоллардан тикилган коллекцияларини тақдим этади.
Саят Дўсибаев, Kazakhstan Fashion Week бош продюсери ва асосчиси:
- Ушбу ҳафтанинг асосий ғояси, аввалги, пандемиягача бўлган мавсумдаги каби табиатни асраб-авайлаш, либослардан тежаб фойдаланиш. Пандемия ҳам гардеробда ҳар кун учун бошқа кўйлак сақлаш шарт эмаслигини кўрсатди, қандайдир асосий нарсалар мавжудлигининг ўзи етади. Ғоя бир қанча мавсумларда долзарблигини йўқотмайди. Биз томошабинларимизга атроф-муҳитни асраш кераклиги ҳақидаги фикрни сингдиришимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси