Қозоғистон пойтахтида мактаб ўқувчиларининг 57-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. Мамлакатимиз шарафини 15 та ўқувчи ҳимоя қилади. Жамоалар таркиби миллий беллашувлар натижасига кўра аниқланган. Айтиш керак, Олимпиада олти кун давом этади. У учта турдан иборат. Дастлабки иккитасида қатнашчилар органик, ноорганик, таҳлилий ва физикавий кимёдан, шу билан бирга, биологиядан берилган топшириқларни ечади, сўнггисида эса уларни амалий вазифа кутади. Махсус лабораторияларда ўқувчилар таклиф қилинган методика асосида моддаларнинг кимёвий таҳлили ҳамда синтезини ўтказиши талаб этилади.
ШЎЛПАН КАРИНОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАОРИФ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:
- Ишончим комилки, Қозоғистон замини, қулай жойлашув, хайрихоҳлик ҳар бир иштирокчи ўз билимларини кўрсатиши, қобилият ва истеъдодини тўла шаклда намойиш этишига ёрдам беради. Азиз болалар, бизнинг юртимиз - Қозоғистон сиз учун улкан фан оламига бошловчи йўл бўлишини, қаршингизда инсоният фойдаси учун илмни тараққий эттиришда чексиз имкониятлар беришини тилайман.
СТЕПАН КАЛМИКОВ, ХАЛҚАРО МЕНДЕЛЕЕВ ОЛИМПИАДАСИ ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТАСИ РАИСИ:
- Ушбу ҳафтани ажойиб мамлакатда, Евроосиё марказида ўтказишингиз билан сизни қутлайман. Ғолиб бўлганингиз, энг яхшилар эканлигингиз билан табриклайман, Олипиадада қайси ўринни олишингиз у қадар муҳим эмас. Сиз ўз юртингизда яхшилар ичида энг яхшисисиз.
Хуршида Абдуллаева таржимаси