Ахборот технологиялари маҳсулотлари халқаро бозорларга чиқади

Ахборот технологиялари маҳсулотлари халқаро бозорларга чиқади

Бу ишда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Халқаро тараққиёт агентлиги ёрдам кўрсатади. Вазирлик ва егов.кз ахборот-коммуникация инфратузилмаси оператори ўртасида тегишли меморандум имзоланди. Бундан ташқари, халқаро бозорларда давлат хизматлари кўрсатиш бўйича тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Ростислав Коняшкин, «Миллий ахборот технологиялари» ХЖ бошқарув раиси:

Гап электрон ҳукумат, давлат хизматлари, ҳисобга олиш тизимлари каби лойиҳалар, иқтисодий соҳаларни рақамлаштиришга оид алоҳида лойиҳалар устида кетяпти. Давлат раҳбари таъкидлагани каби биз мазкур фаолият мамлакатимизнинг минтақавий рақамли хаб сифатидаги мавқеини ошириш устида ишлаяпмиз.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда егов.кз портали фойдаланувчилари сони  13 ярим миллионга етди. Уларга 415 миллиондан зиёд хизмат кўрсатилган. БМТ рейтингига кўра, 2022 йилда мамлакатимиз электрон ҳукумат ривожланиши бўйича 193 давлат ўртасида 28-ўринни эгаллаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси