Давлат раҳбари Мактубининг ижроси муҳокама этилди

Давлат раҳбари Мактубининг ижроси муҳокама этилди

Қозоғистон иқтисодиёти ҳажми 2029 йилга бориб икки баробар ортишига эришиш лозим. Давлат раҳбари Мактубида белгилаб берилган вазифалар ижроси шуни кўзда тутади. Топшириқларни бажариш учун 100 та чора-тадбирлардан иборат режа ишлаб чиқилди ва янгиланган таркибдаги Ҳукумат йиғилишида тақдим этилди. Унинг доирасида агросаноат мажмуасига алоҳида эътибор қаратилган. Секторда чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини инвестициявий субсидиялаш меъёрлари эллик фоизга кўтарилади. Миллий иқтисодиёт вазирининг таъкидлашича, IT соҳасига катта эътибор қаратилади. Хизматлар экспорти ҳажмини миллиард долларга етказиш мақсадида Президент топшириғига биноан уч йил ичида Жанубий-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида  IT  хаблар очилади. Соҳага эътиборни кучайтириш мақсадида қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади. Бу ислоҳот инвесторларни венчур молиялаштириш ва мамлакатда йирик маълумотлар марказлари қурилишида қатнашишга рағбатлантиради.  Алибек Қуантировнинг таъкидлашича, транспорт-логистика салоҳиятини рўёбга чиқариш, йўлларни реконструкциялаш ва бошқа йўналишларда кучлар бирлаштирилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.