Қарағанди вилоятида Абилай хоннинг сафдоши бўлган Қараменди Бий Шакаулига тегишли қадимий садоқ тақдим этилди. Машҳур нотиқ ва дипломатнинг ушбу буюмини авлодлари уч аср давомида асраган, авлоддан авлодга қолдирган. Садоқ кучли уста томонидан ясалган. У қалин чармдан ясалган, рельефли орнамент билан безатилган. Садоқ туби ёғоч билан қопланган, юқори қисми сақланиб қолмаган. Шунингдек, садоқнинг камари ҳам йўқолган.
Қайрат Байбўсинов, Қараменди бий авлоди вакили:
- Момомиз умрининг охиригача садоқни сақлаб келди. Реликвияни кўргазмаларга олиб боришимизни илтимос қилишарди, музейга беришларини сўрашарди. Лекин момом кўнмаган. Садоқнинг кўп деталлари йўқолган, момом садоқни оиламиз давлати деб сақлаб келган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.