Хорижлик инвесторлар Қозоғистонда янги корхоналар очади

Хорижлик инвесторлар Қозоғистонда янги корхоналар очади

«Хоргос Шарқ дарвозаси эркин иқтисодий зонаси» ҳудудида Хитой компанияси янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида. Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, у ирригация ускуналари заводи барпо этмоқчи. Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар. 2024 йилда тўла ишга тушиши мўлжалланган корхонанинг биринчи линияси жорий йилдан маҳсулот бера бошлайди. Германиялик инвестор эса «Ақтау денгиз порти» эркин иқтисодий зонасида иш бошлаш ниятида. Манғистау вилояти ҳокимлиги берган маълумотга кўра, оловга чидамли маҳсулотлар заводи ишга туширилади. Корхона 2 гектар майдонни эгаллайди. Инвестициялар умумий қиймати 2 миллиард тенге. Йилига 20 минг тонна оловга чидамли бетон чиқариш мўлжалланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси