Хориждаги қозоқлар тарихи ўрганилади

Хориждаги қозоқлар тарихи ўрганилади

Хорижда яшаётган қозоқлар тарихи ўрганилади. «Отандастар» жамғармасининг янги лойиҳаси доирасида 14 мамлакатда тадқиқот ишлари олиб борилади. Қозоғистон пойтахтида ўтган ташкилот жамоат комиссияси йиғилишида бу ҳақда маълум қилинди. Учрашувда 40 давлатдаги қозоқ маданият марказларини қўллаб-қувватлаш нияти билдирилди. Йиғилиш давомида хорижда қозоқ тилида чоп этиладиган оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш масаласи кўтарилди.

Мағауия Сарбасов, «Отандастар» жамғармаси» Миллий ҳиссадорлик жамияти вице-президенти:

- Хорижда 200 дан зиёд миллий-маданий марказ ишлаб турибди. Биз ҳозир уларни қўллаб-қувватлаш масаласини кўриб чиқяпмиз. Ўтган йили нишонланган Абайнинг 175 йиллиги каби тадбирлар кўзда тутилган. Шунингдек, таълим лойиҳалари, хориждаги ватандошларимиз учун квоталар ажратиш кўзланган. Яна бир масала хориждаги қозоқзабон оммавий ахборот воситалари. Биздаги маълумотга кўра,бугунги кунда 90 тача шундай ОАВ бор. Ҳозирда«Хабар» телеканали билан бирга, Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги билан ҳамкорликда шу йўналишда иш олиб боришни кўриб чиқяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси