E-License порталида тўққизта давлат хизмати автомат тартибда кўрсатилади

E-License порталида тўққизта давлат хизмати автомат тартибда кўрсатилади

Автоматлаштириш ва такомиллаштириш. E-License порталидаги 9 та давлат хизматини инсон иштирокисиз олиш мумкин. Улар орасида қурилиш бўйича лойиҳалар мажмуавий экспертизасини ўтказишга ижозат ҳам бор. Миллий ахборот технологиялари ташкилотида таъкидлашларича, хизматлар имкон қадар соддалаштирилган. Экпертиза онлайн форматда берилади, эндиликда тасдиқловчи ҳужжатларнинг нотариусда тасдиқланган нусхаларини бериш шарт эмас. Ушбу бизнес учун мўлжалланган хизматлар бепул амалга оширилади.

Арай Ўразова, Миллий ахборот технология бошқаруви раиси ўринбосари:

– Бунга «НИТ» ҳиссадорлик жамияти ва Рақамли тараққиёт вазирлиги ҳамда давлат органлари ходимларининг биргаликда ишлаши натижасида эришилди. Бу хизмат учун 30 кун сарфланарди. Ҳозир эса e-license портали орқали саноқли дақиқаларда онлайн-буюртма берасиз ва уни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайсиз, холос.

Абдумалик Сарманов таржимаси