Чимкентда миллионт бўғирсоқ, 2 ярим минг литр Наврўз гўжа ва бир тонна палов тайёрланади. Байрам шарафига бир неча кун ичида мегаполисда овул тикилди. Анъанавий чавандозлар пойгаси ҳам Наврўз байрами дастуридан жой олди.
Жан Муқанов, ташкилотчи:
- Бу лойиҳанинг ўзига хослиги шундаки, унда бошқа қадимий миллий ўйинлар ҳам намойиш қилинади. Унда 4 йўналиш бирга тақдим этилган. Ваҳоланки, одатда анъаналар, санъат, спорт алоҳида-алоҳида кўрсатилади. Бизда эса улар ягона майдонда жамланди. 17 вилоят ва 3 шаҳар вакиллари тўпланади. Бир ярим минг иштирокчи рўйхатдан ўтказилди. Кенг кўламли анжуман ўтказамиз.
Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири – Туркистонда ҳам Наврўз кўтаринки руҳда ўтказилади. Турк дунёси маънавий пойтахтида бир қанча этноовул ишлайди. Шулардан бири Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси қошида. Шаҳар кўчалари орқали анъанавий карвон ўтади. Қозоғистонликларнинг кўп қисми Наврўзни айнан шу шаҳарда кутиб олишни истайди. Туркистондаги баҳорий байрам тантаналари 10 кун давом этади.
Нурдаулет Медеуов, вилоят туризм бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи:
- Туркистон меҳмонхоналарида 1 минг 300 номер бор. Уларнинг ҳаммасига олдиндан буюртма берилган. Чор-атрофдаги шаҳарларда ҳам бўш ўрин қолмади ҳисоб. Энг муҳим туристик объектлардан бири – «Ҳазрат Султон» музей-қўриқхонаси. Байрам кунлари унга около 10 минг турист ташриф буюради.
Абдумалик Сарманов таржимаси