Қозоғистон 25 та мамлакат билан авиалақоларни йўлга қўйди. Самолётлар 76 йўналишда учади, ҳафтасига 257 рейс амалга оширилади. Саноат инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, ички учишлар йўналишлари тўла тикланди. Ҳозир 57 ички йўналишда ҳафтасига 605 марта мунтазам парвозлар йўлга қўйилган. Фавқулодда вазият даврида бекор қилинган рейслар йўловчилари учун яхши янгилик бор. Вазирлик сайёҳлар билетлар пулини тўлиқ қайтариб олиши ёки уларни харид қилган жойдан бошқа кунларга кўчириши мумкинлигини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси