Қозоғистонда турк давлатлари тарихи факультатив дарслари ўтади

Қозоғистонда турк давлатлари тарихи факультатив дарслари ўтади

Замонавий ўқувчилар туркий тилли давлатлар тарихи, географияси ва адабиётини ўргана олади. Туркий дунё учун умумий дарсликлар асосида. Бешта туркийзабон давлат таълим вазирлари Турк академияси Илмий кенгаши бешинчи йиғилишида шундай қарорга келди. Бундай меҳнат маҳсули Қозоғистон, Озарбайжон, Турия ва Қирғизистон мактабларида факультатив дарс сифатида киритилиши режалаштирилган. Экспертлар фикрича, дарсликлар жуда мазмундор. Уларда турк халқларининг тарихи батафсил баён этилган, бой ижодий мерос тақдим қилинган.

Дархан Қидирали, Халқаро Турк Академияси Президенти:

- Ушбу дарсликлар 7-8 синф ўқувчиларига мўлжалланган. Замонавий услубда тайёрланган, тушунарли иллюстрациялар, схемалар билан берилган. Барча дарсликлар Халқаро Турк академияси томонидан ишлаб чиқилган. Шунингдек, турли соҳалар мутахассислари, экспертлар, таълим вазирликлари томонидан бир овоздан маъқулланган. Ушбу дарсликлар юз минглаб ўқувчилар учун ажойиб манба бўла олади. Биз турк дунёси ҳақидаги тасаввур мактаб партасидан шаклланиши керак, деб ҳисоблаймиз. 

Бош мавзу – турк давлатлари ўртасида таълим соҳасида ҳамкорликдан ташқари, учрашув қатнашчилари муҳим юбилей саналари ва турк ҳамжамияти тадбирлари режасини ҳамда қўшма тадқиқот лойиҳалари ўтказишни муҳокама қилди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.