124 нафар қозоғистонлик Исроилдан ватанига қайтиб келди. Махсус рейс кечаси Алмати аэропортига қўнди. Унда Қозоғистон фуқароларидан ташқари 42 та чет эл фуқароси ҳам учиб келди. Шу жумладан, улар қаторида иккита гўдак ва «Бўлашақ» дастури асосида стажировкадан ўтаётган 16 та стипендиат ҳам бор. Мегаполис ҳаво дарвозасида қозоғистонликларни яқинлари, дўстлари, қариндош-уруғлари кутиб олди. Қайтиб келган қозоғистонликлар ушбу рейс учун миннатдорчилик билдирди.
Айсулу Тельгарина, Исроилдан қайтган
ватандош:
– Жой борлигини билиш учун элчихонага қўнғироқ
қилдим. Эвакуация рейслари ҳақида
айтишди, дарҳол рўйхатга киритишди. Яхши етиб келдик, таом беришди. Ғамхўрлик
қилишди, аҳволимизни сўрашди. Ҳаммаси яхши.
Артур Ковалевский,
Исроилдан қайтган ватандош:
– Воқеалар
бошланиши билан, бир кун ўтмай гуруҳ тузилди. Менинг телефон рақамимни қаердан
олишганини билмайман. Ҳаммаси жуда тез юз берди, жадал ишлашди. Барчаси яхши
ташкил қилинган.
Эслатамиз,
республика Ташқи ишлар вазирлигида тезкор штаб тузилган, мессенджерларда махсус
чат бор. Унга Исроилда вақтинча ва муқим яшаётган юртдошлар киритилган. Ташқи
ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Ғазо секторида 25 нафар қозоғистонлик
оиласи билан истиқомат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.