Тенге курси беқарорлашмаслиги учун чора-тадбирлар кўрилди

Тенге курси беқарорлашмаслиги учун чора-тадбирлар кўрилди

Қозоғистон Миллий банки тенге курсининг кескин ўзгаришлари олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўряпти. Бугун Мажилисда сўзга чиққан Миллий банк раиси ўринбосари Виталий Тутушкин таъкидлашича, квазидавлат сектори валюта тушумларининг 75 фоизи тенгега алмаштирилади. Бундан ташқари, инфляцияга қарши қатор чора-тадбирлар кўрилди. Шу жумладан, Ҳукумат билан бирга 2022-2024 йилларга мўлжалланган тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилди.  Виталий Тутушкин маълум қилишича, геосиёсий вазиятнинг мураккаблашиши миллий валютага таъсир кўрсатди. Энг оғир давр 15 мартга тўғри келди, шу куни бир доллар 512 тенге 17 тиинга баҳоланди. 19 апрелдан бошлаб миллий валюта анча мустаҳкамланди ва ҳозир бир доллар 443 тенге 85 тиинга сотиляпти.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.