Хитой маҳсулотларини Германияга олиб чиқувчи янги темирйўл йўналиши Қозоғистон орқали ўтади. Поездлар темирйўл ва денгиз йўллари орқали сафарга чиқади. Сиань халқаро портидан йўлга чиққан, спорт товарлари, кийим-кечак ва чойшаблар ортилган состав Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон, Грузия, Қора денгиз, Руминия, Венгрия, Словакия ва Чехия орқали ўтади. Транзит йўналиши умумий узунлиги 11 минг километр. Юк ортилган поезд бу масофани 20 кунда босиб ўтиши режадаштирилган. Қозоғистон транспорт соҳаси вакиллари таъкидлашича, ишга тушган янги йўналиш мамлакатимиз учун ҳам янги транспорт имкониятлари, ҳам янги бозорларни очиб беради.
Ерлан Тулендиев, «KTZ EXPRESS» ҲЖ «KTZE ЮЖНИЙ» филиали директори:
– Хитой товарлари темирйўл орқали Қозоғистон чегарасигача келади. Сўнг контейнерларимизга юкланади ва Ақтау портига жўнатилади, ундан денгиз орқали Озарбайжонга етказилади. Сўнгра товарлар вагонларга ортилади ва Грузия портига олиб борилади. Қора денгиз орқали Констанса портига етказилади. Буларнинг ҳаммаси темирйўл ва денгиз алоқасини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. Улкан иқтисодий фойда келтиради. Биз транзит тарифдан фойда кўрамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.