Республиканинг янгиланган Асосий қонуни барча замонавий чорловларга жавоб беради. Парламент палаталари қўшма йиғилишида Конституциявий кенгаш раиси Қайрат Мами шундай баёнот берди. У ҳар йили чоп этиладиган «Қозоғистон Республикасида конституциявий қонунчилик» мактубида кенгашнинг 26 йиллик фаолияти якунлари хусусида маълумот бериб ўтган. Раис таъкидлашича, жами 140 дан зиёд меъёрий қарор қабул қилинган, 30 та қонун ва халқаро шартнома конституцияга хилоф, деб тан олинган. Жамоатчилик эътиборини жалб этган қатор қонунлар Конституцияга мувофиқлиги тасдиқланди. Улар орасида Ер кодекси, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонун ва бошқалар бор. Референдумда қабул қилинган ўзгаришлар давлатчиликни модернизациялаш учун йўл очади. Улар янги Қозоғистонни барпо этиш бўйича умумий мақсадларга эришишга ёрдамлашади, дея таъкидлади Қайрат Мами.
Абдумалик Сарманов таржимаси.