Бу масала 21-22 августда Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган ташкилот бош ассамблеяси йиғилишида кўриб чиқилади. Федерациянинг асосий талаби ит зотлари ҳамда шажаралари етарли даражада бўлиши ҳисобланади.
Бауржан Серикқали, «Қозоғистон кинологлар иттифоқи» жамоат бирлашмаси президенти:
- Қозоқ халқининг етти хазинасидан бири бўлган този ва тўбет зотларининг тозалигини исботлаш учун улар бошқа зотдаги итлар билан чатишмаганини кўрсатувчи шажара тақдим этишимиз керак. Бундан ташқари, бу зотга мансуб жониворлар камида уч авлод давомида мунтазам кўпайиб борган бўлиши зарур. Тизимли стандарт белгиланиши шарт. Булар ҳаммаси – халқаро ташкилот талаблари. Ҳозир уларни бажариш учун режали тадбирлар амалга ошириляпти.
Шунингдек, қозоқ ит зотлари халқаро ташкилот томонидан тан олиниши учун улар хусусиятини белгилаб берувчи генетик тадқиқот ўтказилиши лозим. Този зотига оид ДНК-тести олинди ва тадқиқот натижалари халқаро илмий журналда чоп этилди.
Таъкидлаш лозимки, июль ойидан қозоқ ит зотлари бўйича Миллий марказ иш бошлайди. У този ва тўбетларни сақлаб қолиш, кўпайтириш, шунингдек, зотдор итларни парваришлайдиган мутахассисларни ўқитиш билан шуғулланади. Марказ ягона шажарани ёзиб боради, тегишли ҳужжат беради. Эслатамиз, январь ойида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоқ ит зотларини сақлаб қолиш тўғрисида қонунчиликка ўзгаришларни имзолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси