Қозоғистон асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла таъминланган

Қозоғистон асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла таъминланган

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Қозоғистон Ҳукуматининг стратегик вазифаларидан бири. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, бугунги кунда ички бозор ун, картошка, гуруч, макарон, қўй, мол гўшти ва бошқа товарлар билан тўлиқ таъминланган. От гўшти, гречка ёрмаси, карам ва бошқа қатор маҳсулотлар билан республика 80 фоизга таъминланган. Бу йўналишларда мамлакат импорт ўрнини тўлдириш бўйича иш олиб боряпти. 2027 йилгача 2,3 триллион тенге қийматга эга 780 та янги инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. Уларнинг 170 таси фақат озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт ўрнини босишга қаратилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси