Парламентнинг қуйи палатаси депутатлари 2025 йилгача мўлжалланган Аҳоли даромадини ошириш дастурини танқид қилди. Ўз депутат сўровида улар ҳукумат аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича янги стратегия ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлашди. Улар фикрича, янги дастур аввалгиларини такрорламаслиги керак. Бундан ташқари, иқтисодчи, ҳуқуқшунос, меҳнат муносабатлари ва бошқа соҳа олимларини жалб этган ҳолда илмий асосланиши зарур. Мажилис депутатлари фикрича, ҳужжат халқ муҳокамасидан ўтиши лозим. Бу борада ими-жимида иш қилиш ярамайди. Депутат Айқин Қўнуровнинг таъкидлашича, дастурда қандай даражадаги даромад қозоғистонликлар учун мақбуллиги аниқ кўрсатилиши шарт. Мамлакатда ўрта синф критерийларини аниқ белгилаб олиш учун қайси томонга интилишимиз кераклигини билишимиз зарур.
Айқин Қўнуров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси Депутати:
- Очиғини айтганда, биз бизнесни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, турли соҳа ва минтақаларга оид дастурий ҳужжатлар йиғиндисини олдик. Соҳа ва секторлар бўйича аҳоли даромади, қуйи маошлар, тадбиркорлар даромадлари сабаблари кўрсатилмаган, амалда юзага келаётган ёлланма ишчилар ва бизнес эгалари ўртасида даромад қандай тақсимланиши очиб берилмаган. Дастурда энг муҳим масала – иқтисодиётни катта даромад келтирадиган маоши юқори бўлган йўналишга буриб юбориш механизми берилмаган. Натижада, 2025 йилда дастурда кўрсатилган тадбирлар амлага оширилади, ҳукумат органлари муваффақиятлар тўғрисида тўлқинланиб ҳисобот беради, лекин амалда аҳоли даромади салгина ортади, холос.
Абдумалик Сарманов таржимаси.