Қозоғистонда геология разведкаси ва конларни ўзлаштиришга инвестиция жалб қилиш режалаштирилмоқда. Айни пайтда Ҳукумат ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган шартнома ва лицензияларни кўриб чиқиш бўйича тизимли иш олиб боряпти. Ваколатли органлар томонидан ўтказилган таҳлил давомида қаттиқ фойдали қазилмалар бўйича 148 та шартномадаги, углеводород хом ашёсига доир 27 та шартномадаги мажбуриятлар кам бажарилгани аниқланган. Улар билан келишув бекор қилинади, конлар эса аукционга қўйилади. Янги инвесторларга тақдим этиш учун. Шу туфайли, дейди экспертлар, ер қаъридан фойдаланиш соҳасига инвестиция оқими кўпаяди. Биринчи ўринда, қаттиқ фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришда.
Басима Сарманова таржимаси