ҚХА фестивали қатнашчилари мукофотланди

ҚХА фестивали қатнашчилари мукофотланди

Тотувлик, дўстлик ва бирлик. Астанада Қозоғистон халқи ассамблеяси ижодий жамоалари биринчи республика фестивали қатнашчилари мукофотланди. У ташкилотнинг 30 йиллигига бағишланди. Мамлакатнинг турли қисмларидан келган 25 та ижодкорлар жамоаси халқ рақси, халқ қўшиғи, халқ чолғулари ижроси номинацияларида совринли ўринларни олди. Кучлилар қаторида Абай вилоятидан келган «Асл бувилар» жамоаси ҳам бор.


Қарлиғаш Тлекова, «Асл бувилар» ижодий жамоаси аъзоси:


- Бувижонларимизнинг кайфияти аъло. Тадбир учун катта раҳмат. Жамоада ўн нафар онахон бор. Уларнинг энг ёши улуғи 80 ёш, энг кичкинаси 50 ёшга кириб улгурган. Барчаси невара-чевара кўрган. Танловда «Дедим-ай ау»ни куйладик.


Ёшлар ҳам ортда қолмади. «Ассамблея ёшлари» - ҚХАнинг кадр захираси. Ёшлар республика ва халқаро танловларда фаол иштирок этади.


Тимур Жумурбаев, «Ассамблея ёшлари» Республика жамоат бирлашмаси раиси:


- Бугун Қозоғистон маданиятининг шонли анъаналарини давом эттираётган кўплаб ёшларимиз саҳнага чиқди, санъатини намойиш этди. ҚХА ижодий жамоалари ҳамжамияти илгари сурган мана шу ташаббус кўплаб ижодкор ёшлар учун старт майдончасига айлангани биз учун фахр, бу жуда муҳим анжуман.


Абдумалик Сарманов таржимаси