Қозоғистон ва МДҲнинг энг яхши IT-стартаплари 20 миллион тенгегача маблағ олади. Аstanahub қизиқарли лойиҳаларни молиялаштириш ниятида. Янги иш бошлаганлар ва соҳани чуқур ўрганган ай-ти мутахассислар қатнашиши мумкин бўлган SeedMoney дастури ишга туширилди. Асосий талаб – ишлаб турган стартапга эга бўлиш. Ариза ёзишдан шартнома тузишгача бўлган даврда 6 босқичли саралашдан ўтиш лозим. Номзодлар етарли. Технопарк бош директори Мағжан Мадиев айтишича, кўплаб аризалар келиб тушмоқда. Улар орасидан фақат 35 та энг креатив лойиҳа саралаб олинади. Ўз бизнесини ривожлантириш учун маблағ олишдан ташқари, ғолиблар бепул иш жойи, таълим олиш ва менторлик, инвесторларга чиқиш ҳамда 500 дан зиёд Ай-Ти-компаниялар ҳамжамиятига аъзо бўлиш, солиқ ва визада енгилликлар, шунингдек, PR-кўмак олиш имкониятига эга бўлади.
Мағжан Мадиев, Astana Hub бош директори:
- Биздан молия олиш учун турли талабларга жавоб бериш керак. Биринчиси - MVP, яъни ўзини ўзи таъминлай оладиган маҳсулот мавжудлиги. Яъни қайсидир вазифани бажарадиган, дастлабки фойдаланувчиларига эга, кимларгадир қанчадир нусхада сотилган прототип борлиги. Product/MarketFit деб аталадиган иккинчи босқич – мунтазам сотувларга эришиш. Стартапларни уч босқичда – беш миллион тенгегача, 10 миллионгача ва 20 миллион тенгегача молиялаштириш режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси