Қозоғистон электр тармоқларидаги авария сабаби – Ўзбекистондаги Сирдарё ТЭСида юз берган қисқа туташув экан. Бу ҳақда KEGOC компанияси маълум қилди. Ундаги 6 та энергоблок ишини тўхтатган. Натижада, электр қуввати ишлаб чиқариш 1 500 МВтга камайган.
«Ўзбекистон энергия тизимидаги қувватлар етишмаслиги Қирғизистон ва Ўзбекистон билан параллел ишлаш учун уланган Қозоғистон энергия тизимидан электр қуввати ҳаддан зиёд тортиб олинишига сабаб бўлган. Натижада, «Шимол-Шарқ – Қозоғистон Жануби» транзит линиясига қўшимча 500 кВ ортиқча юклама тушган ва у ўчиб, қайта ёнган», дея тушунтирди компания вакили.
Эслатамиз, 25 январь куни асоратлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда сезилган блэкаут юз берди. Натижада, Алмати ва жанубий минтақалар электр қувватисиз қолди. Қўшни мамлакатларда эса чироқ бутунлай ўчди.
Абдумалик Сарманов таржимаси