Пойтахтнинг «Астана Опера» театрида узоқ кутилган премьера. Санъат ихлосмандлари учун биринчи қозоқ комедия операси - «Айсулу» тақдим этилди. Муаллиф – буюк қозоқ бастакори Сидиқ Мухамеджанов уни 60 йил аввал ёзган. Спектакль ўзига хос ва бетакрор талқинда маэстронинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб тайёрланди. Саҳна декорациялари томошабинни ўтган асрнинг 60-70-йилларга олиб кетади. Шаҳар киоски, кўчадаги фонарлар, телефон будкаси, рельслар, эски вагон – ҳаммаси аслидаги каби. Бу эса томошабиннинг ўтмишга саёҳат қилиши учун имкон яратади. Картина севишган ёшлар – Айсулу ва Серкенинг ғаройиб ҳикояси билан тўлдирилган, пойтахт артистлари қаҳрамонлар образларини саҳнада юксак иқтидор билан намойиш этишди.
Еренбак Тўйкенов, постановкачи режиссёр:
- Воқеалар жойи, вақти – уларни муаллиф сценарийсида кўрсатилганидек қолдирдик. Лекин декорацияларга алоҳида эътиборр қаратдик, ҳар бир эпизодни тўлдириши, ўзига хос саҳна маконини яратишга интилдик. У даврларда одамлар қандай яшаган, муҳит қандай эди, барча нозик жиҳатларни декорациялар ёрдамида саҳнада намойиш этишга ҳаракат қилдик. Постановканинг иккинчи актида бастакорнинг архив материалларидан, қўлёзмаларидан фойдаландик, улар асосида ажойиб саҳналар чиқардик. Бундайларини ҳеч ерда кўра олмайсиз, тинглай олмайсиз. Буларнинг барчаси артистларга ёқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

