«Táýelsiz Qazaqstanǵa 30 jyl» коллекциябоп тангалари тез орада муомалага чиқарилади, деб маълум қилди Қозоғистон Миллий Банки. Кумушдан қуйилган 5 минг ва 500 тенге қийматидаги ҳамда мельхиордан ясалган 100 тенге қийматидаги тангалар «Ёрқин ҳодисалар ва шахслар» туркумини давом эттиради. Улар дизайни мустақил Қозоғистоннинг 1993 йилдаги илк банкноталар туркуми билан рамзий боғлиқликни акс эттиради, ўша пулларда машҳур тарихий шахслар сиймоси тасвирланганди. Композицияни визуал портретлар қатори якунлайди, бу мантиқан давлат тарихидаги юбилей босқични ифодалайди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси