Экспертлар Қозоғистон келажагини муҳокама қилишди

Экспертлар Қозоғистон келажагини муҳокама қилишди

Иқлим ўзгаришлари ва технологик инқилоб, демографик ўсиш ва пандемия хавфи Қозоғистон жамияти истиқболларига қандай таъсир кўрсатади? Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти экспертлари глобал чорловлар шароитида мамлакатнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилишди. Очиқ мунозаралар шаклида ўтказилган тадбирда олимлар, аналитиклар ва жамоатчилик вакиллари асосий эътиборни иқтисодий мавжудликка қаратишди, мамлакат иқтисодининг ўсиш истиқболларига қаратишди. Аналитиклар барқарор иқтисодий ўсиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ўз фикрларини билдиришди. Тадбирда институт директори Еркин Туқумовнинг «Қозоғистон келажаги: имкониятлар тор йўлаги» монографияси тақдим этилди. Илмий асарда республиканинг яқин ўтмиши, бугунги куни ва келажак истиқболлари таҳлил қилинган. Монографияда муаллиф Қозоғистоннинг миллий ўзлигини сақлаб қолган ҳолда дунё майдонига интеграция қилиниши лозимлигини таъкидлаган.

Еркин Тукумов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори:

- Биз учун зарур, миллий манфаатларимизга мос бўлган келажакни ярата олишимиз учун бугунги кунда зиммамиздаги ишларни амалга оширишимиз, жамият сифатида бизни бирлаштирувчи қадриятларни танлашимиз, қозоғистонликлар тарихини англаб етишимиз керак. Популизм ва тарғиботга берилмаслик зарур. Ўтмишнинг ҳалол таҳлили бўйича суҳбатлар барчамизга керак. Мен бу китобда ана шу масалаларни кўтаришга ҳаракат қилдим. Модернизация ва анъаналар симбиози бизнинг илгарилашимиз учун йўл очади.

Абдумалик Сарманов таржимас