Қатар Қозоғистон ҳудудида умумий қиймати 20 миллиард доллар бўлган 9 та инвестициявий лойиҳани рўёбга чиқаради. Сенат бунга имконият яратувчи, икки мамлакатнинг орасида лойиҳаларни ишга тушириш мақсадида узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик ўрнатиш ҳақидаги шартномани маъқуллади. Уларнинг кўп қисми энергетик инфратузилмаларни такомиллаштиришга қаратилган. Қатар Қашағанда газни қайта ишлаш заводлари қуриш билан бирга «Бейнеу-Бўзўй-Чимкент» газопроводи иккинчи линияси қурилишини тугатиш, «Қўстанай-Ақтўбе» магистраль газопровод қуришни мўлжаллаяпти. Шунингдек, инвесторлар Қизил Ўрда вилояти ва Иртиш дарёси соҳилларида электр станциялари қуриш учун сармоя киритиш ниятида. Бундан ташқари, иккинчи даражали банк, битта алоқа операторини харид қилмоқчи.
Бибигул
Аққўжина, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Шартномада Қозоғистон Республикасига стратегик инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқаришда ишлатиладиган ускуналар, хомашё ва материаллар келтиришда божхона тўловлар бекор қилиш, Қозоғистон қонунчилигидаги солиқлар билан боғлиқ имтиёзлар бериш кўзда тутилган.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
– Мазкур шартнома Қатар билан бирга инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун тузилган. Ҳамкорлик доирасида телекоммуникация, энергетика, транспорт, нефть-химия, қишлоқ хўжалиги ва молия соҳаларига устуворлик берилади. Қонуннинг қабул қилиниши давлат иқтисодининг ривожланишига, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси