Қозоғистонда Арманистон маданияти кунлари очилди

Қозоғистонда Арманистон маданияти кунлари очилди

Қозоғистонда Арманистон маданияти кунлари бошланди. Унинг очилишида Президентлар Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Ваагн Хачатурян қатнашди. Улар тантанали концертни томоша қилишди. Қалибек Қуанишбаев номли қозоқ миллий мусиқали-драма театрида Арманистон давлат жаз оркестри ва санъат усталари Инги Аршакян, Гора Суджян жаҳонга машҳур арман бастакорлари Комитас, Шарль Азнавур, Жорж Гарваренц ва Арно Бабажанян асарларини ижро этди. Президентлар буюк арман кинорежиссёри ва рассоми Сергей Паражановнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган фотокўргазмасини томоша қилишди. Таъкидлаш лозимки, шу кунларда Астанада Арманистон киноси кунлари ўтказиляпти. «Амазгаин» театри эса  пойтахт аҳлига Даниил Хармс асарлари асосида яратилган «Лю-Беф» спектаклини тақдим этди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.