Қозоғистон мактаблари дастурига “Алифбе” киритилди. Беш йиллик танаффусдан сўнг ўқувчилар сентябрдан мазкур дарсликдан фойдалана бошлайди. Таълим соҳаси олимлари ва мутахассислари “Алифбе”нинг сўнгги вариантини таҳлил қилди ва фойдаланиш учун тасдиқлади. Мазкур дарсликда замонавий технологиялар ва услубий ёндашувлар уйғунлашган.
Елдўс Нурланов, Таълим мазмунини экспертиза қилиш республика илмий-амалий маркази директори:
- “Алифбе” буюк устозимиз Ахмет Байтурсинов услубияти тамойилига – оддийдан мураккабга ўтишга асосланган. Болалар аввалига ҳарфлар ва товушларни ўрганади, кейин бўғинларни ўзлаштиради, сўзларга ўтади. Сўнгра гап тузади.
Таъкидлаш лозимки, масофадан таълим берилганига қарамай, ўтган йили республиканинг 65 мактабида “Алифбе” синофдан ўтказилди. Шу кунларда чоп этишга киришилмоқда. Китоблар август ўрталаригача тайёрланади ва мактабларга юборилади. Шу билан бирга, «Алифбе» дастури дастлабки икки чоракда ўқитилади, сўнгра ўқувчилар «Савод таълими»га кўчади.
Абдумалик Сарманов таржимаси