Қозоғистоннинг олти объекти ЮНЕСКО рўйхатига тақдим этилди

Қозоғистоннинг олти объекти ЮНЕСКО рўйхатига тақдим этилди

Қозоғистоннинг олти объекти ЮНЕСКОнинг инсоният маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин. Мамлакатимиз «Буюк Ипак йўли: Фарғона – Сирдарё йўлаги» туркум трансмиллий номинациясини тайёрлаш ва илгарилатиш бўйича Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан бирга шундай ишлар олиб бормоқда, дея маълум қилди Маданият ва спорт вазирлиги. Айтиш лозимки, аввалроқ Қозоғистондан ЮНЕСКО рўйхатига 10 та тарихий ёдгорлик киритилган. 2025 йилгача улар сонини 16 тага етказиш режалаштирилган. 2030 йилгача эса рўйхатда 20 объект бўлади. Вазирликда таъкидлашларича, бу ишлар қозоқ халқи маънавий бойлигини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва оммавийлаштириш учун муҳим қадам бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси