Қарз тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Қарз тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Парламент  Қозоғистон ва Халқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ўртасида қарз олиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Давлат раҳбарининг 2 июль фармонига кўра, молиявий ташкилотидан 345 миллион евро олиш тўғрисидаги шартнома 24 август куни имзоланган. Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилишича, маблағ бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сарфланади. Вазир таъкидлашича,  жорий йилда у ялпи ички маҳсулотнинг 3,3 фоизини ёки уч триллион тенгени ташкил қилди. Қабул қилинган қонун ҳукуматнинг мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазиятни яхшилашга қаратилган қатор чора-тадбирларини, бошқа устувор мақсадларни рўёбга чиқариш имконини беради.

Ерулан Жамаубаев, Қозоғистон Республикаси молия вазири:

- Қарз Қозоғистон Республикасига 2,5 йиллик имтиёзли муддатни ҳисобга олган ҳолда 11,5 йилга берилади. 0,25 фоиз миқдорида бир марталик комиссия, ўзлаштирилмаган маблағни резервациялаш учун 0,25 фоиз комиссия кўзда тутилган. Жалб этилган қарз республика бюджети маблағлари ҳисобидан шартномада кўрсатилган шартлар асосида тегишли муддатда ёпилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси