Қозоғистонда Франкофон баҳори – 2023 старт олди

Қозоғистонда Франкофон баҳори – 2023 старт олди

Республикага яна бир марта Франкофон баҳори – 2023 етиб келди. жорий йилда француз тили маданий уйғониши байрами 1 мартдан 30 апрелгача давом этади. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Франциянинг мамлакатимиздаги элчиси Дидье Канесс таъкидлашича, 13 йилдан буён бу анжуман мунтазам ташкил этиладиган анъанага айланди. Жорий йилда Франкофон баҳори Франция элчихонаси, Француз Альянси ва Марокаш, Швейцария, Арманистон, Бельгия, Руминия, Миср, Канада ва Ливан элчихоналари томонидан ҳамкорликда ташкил қилинди. Улар бирга Астана, Алмати, Чимкент, Қарағанди, Атирау, Қўстанай ва Ўскемен шаҳрида маданий, таълимий ва спорт-кўнгилочар тадбирлар ташкил қилишда қатнашади.

Дилье Канесс, Қозоғистондаги Франция элчиси:

- Бу – катта оила, жаҳонда 320 миллиондан кўпроқ одам француз тилида гаплашади, 29 давлатнинг расмий тили, тарқалиши жиҳатидан француз тили дунёда бешинчи ўринда, интернетда фойдалиниши бўйича эса тўртинчи ўринда. Шунингдек, энг кўп талаба ўрганишига кўра инглизчадан кейин иккинчи ўринда туради. Ушбу фестивалдан мақсад - француз тили бойлигини, франкофон давлатлар маданияти хилма-хиллигини кўрсатиб беришдан иборат.

Абдумалик Сарманов таржимаси