«SANA» космик тажрибаси якунланди

«SANA» космик тажрибаси якунланди

10 кун тўлиқ изоляцияда. Астанада Қозоғистонда «SANA-1» аёллар космик экипажини тайёрлаш бўйича биринчи ўзига хос илмий эксперимент якунига етди. Иштирокчилар узоқ космик парвоз шароитини моделлаштириш учун маҳсус ишланган кеманинг модуль-имитаторига жойлаштирилди. Гермокапсула ичида барча орбитал станциялардаги каби автоном сув таъминоти, иқлим назорати тизими ва ўсимликлар бўлган кичикроқ бўлма мавжуд. Қўмондонлик нуқтаси – муҳандис ва тадқиқотчилар иш жойида бошқарув симуляторлари, шунингдек, парвоз сценарийсини ишлаб чиқиш тизими бор.


Дарья Комарова, эксперимент иштирокчиси:


Қўрқув йўқ эди, нотаниш макон ва нотаниш одамлар бўлди, аммо 2-3 кундан кейин ҳаммаси тинчиди. Фақат иш қолди. Мотивация ва бизга берилган вазифаларни бажариш. Биз хотира, тезлик, диққат кабиларга оид ҳар хил шаклдаги синовлардан ўтдик, шунингдек, бош мия фаоллиги ҳам қайд этилди.


Экипаж тиббий ва психологик тест мажмуасидан ўтди. Қизларда маънавий экспериментлар ўтказилди, капсуланинг муҳандислик тизими баҳоланди. Асосий эътибор изоляция ва бир хилдаги ҳолатда стрессга чидамлилик, ҳиссий мувозанат ва когнитив мослашувчанликка қаратилди. Дастлабки таҳлилларга қараганда, эксперимент аввалида хонимларда фаоллик ва иштиёқнинг юксак даражаси кузатилди, аммо бир неча кундан кейин улар ташвиш ва лоқайдликни ҳис қилган, бундан эса уларни мулоқот қутқарган.


Алина Гуторева, эксперимент илмий раҳбари:


– 10 кун — бу кўп эмас. Бошқа шундай экспериментларга, масалан, «Марс-500» ёки «Сириус»га солиштирганда шундай, лекин бунда ҳам изоляцияга мослашувнинг барча босқичларини кўрдик. Кейинги ҳафталарда тўлиқ таҳлил амалга оширилади.


Эксперимент натижалари космонавтларни тайёрлаш миллий дастури учун базага айланади, шу билан бирга, стрессга бардошлилик машғулотлари учун методика ишлаб чиқиш, узоқ давом этувчи сайёралараро миссияларда капсулаларни лойиҳалаштиришда ҳам муҳим. Қолаверса, миллий космонавтикамизнинг янги даври айнан шундай лойиҳалардан бошланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси