Қандай мулк ҳашаматли ҳисобланади?

Қандай мулк ҳашаматли ҳисобланади?

Қозоғистон Молия вазирлиги ҳашаматли мол-мулкка солиқ жорий этиш режаларини маълум қилди. Вазирлик матбуот хизмати маълум қилишича, люкс классидаги автомобиллар учун юқори солиқ коэффициенти белгилаш мўлжалланган. Бундай моделлар учун ҳар қандай имтиёз бекор қилиниши мумкин. Баъзи турдаги самолётлар, яхталар ва республика аҳамиятига эга шаҳарлар, вилоят марказлари, курорт зоналаридаги кўчмас мулк ҳам ҳашаматли ҳисобланади. Бундан ташқари, умумий майдони уч юз квадрат метрдан катта квартиралар, тўрт юз квадрат метрдан катта уйлар ва дала ҳовлилар учун ҳам кўп миқдорда солиқ тўлашга тўғри келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси