Қозоғистонда Геологлар биринчи съезди ўтказилди

Қозоғистонда палеонтология, минералогия ва кристаллография бўйича янги ихтисосликлар пайдо бўлади. Саноат ва қурилиш вазирлиги қўмита раиси Ерлан Акбаров Астанада бўлиб ўтаётган мамлакат геологлари анжуманида «ноаниқ конлар»ни ўрганишда мутлақо янги ёндашув ва технологиялар зарурлигини тилга олди. Шу билан бирга, съездда экспертлар фундаментал илмий тадқиқот ишларини юритиш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун республикада алоҳида орган – маслаҳат кенгаши очилиши режалаштирилган. У давлат даражасида ер қаърини геологик ўрганиш билан шуғулланади. Съездда Қозоғистон геологлари тўлақонли миллий геология хизмати яратиш ишини устувор мақсадлар қаторига киритиш лозимлиги тилга олинди. Бунда, албатта, хорижий давлатлар тажрибаси қўл келади. Қозоғистон геологлари британиялик ҳамкасблари билан биргаликда форумда имзоланган меморандум доирасида бу ишни давом эттиради.

Ерлан Акбаров, Қозоғистон Республикаси саноат ва қурилиш вазирлиги геология қўмитаси раиси:
- Буюк Британия Геология хизмати билан меморандум имзоланди, биз бу ташкилот билан сўнгги йилларда ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Ушбу меморандум геология соҳасини ривожлантиришга йўл очади. Ноёб ер металлари разведкаси, технологиялар, билим-тажриба алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш учун бу зарур. Халқаро ҳамкорлик геология соҳасини ривожлантиришга туртки беради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.