Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Сербияга товар экспортини оширмоқчи. Бугун Сенат депутатлари тегишли ҳужжатни имзолади. Ушбу ҳужжат интеграциявий ташкилотга аъзо давлатларда ишлаб чиқарилган товарлар сотиладиган бозорларни кенгайтириши билан бирга, ягона савдо тартиби ўрнатишга имконият яратади.
Шу жумладан, Сербияга юборилиши мумкин бўлган Қозоғистон маҳсулотлари салоҳияти 250 миллион доллар атрофида. Улар орасида нефть-кимё, кимё, металлургия, машинасозлик, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ва қурилиши материаллари бор. Таъкидлаш жоизки, янги савдо шартномаси Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига асосланган.